АсосийDunyo

Туркия кўнгиллилари 23 мамлакатда қурбонлик тарқатди

'Туркия кўнгиллилари 23 мамлакатда қурбонлик тарқатди'ning rasmi

Қурбон ҳайити куни Туркия қурбонлик гўштини учта қитъада жойлашган 23 мамлакатда ва 34 минтақада тарқатди.Бир миллионга яқин одам қурбонлик гўштини «Deniz Feneri» ташкилоти орқали олди. Таъкидланишича, бу йил турк кўнгиллилари коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли бошқа мамлакатларда қурбонлик гўштларини тарқатишда шахсан иштирок эта олишмади. Шу муносабат билан қурбонлик хорижий мамлакатлардаги ҳамкор ташкилотлар орқали уюштирилди. Бу ҳақда Мухлис.уз ёзмоқда.

Африкада Дениз Фенери ҳам аҳолининг турмушини яхшилашга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда: масжидлар, қудуқлар, ўқув марказлари, меҳрибонлик уйлари қурилмоқда. Тўқнашувлар, урушлар ёки қурғоқчилик давом этадиган минтақаларга кўпроқ эътибор берилади. «Deniz Feneri»  бу йилги Қурбон ҳайитида Мянмадаги Аракан штатининг Ситтве шаҳридаги роҳинжа мусулмонларига қурбонлик гўштини тарқатди. Бундан ташқари, қурбонлик гўшти Сурия, Фаластин, Ироқ, Ливан, Сурия, Яман, Покистон ва Босния ва Герцеговинадаги муҳтож оилалар томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Anadolu агентлиги.

    Бошқа янгиликлар