АсосийDunyo

Грузияда дарё ўзанидан тошиб, ўнлаб қишлоқларни вайрон қилди

'Грузияда дарё ўзанидан тошиб, ўнлаб қишлоқларни вайрон қилди'ning rasmi

Грузиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Рача ҳудудида дарё ўз ўзанидан чиқиб, кўпгина қишлоқларни вайрон қилди. Айни вақтда ушбу офат оқибатлари бартараф қилинмоқда. Ушбу ҳудудда тўхтовсиз ёққан кучли ёмғирлар натжасида тошқин содир бўлиб, ўнлаб қишлоқлар электр энергиясиз ва мобил алоқасиз қолган.

Бундан ташқари, бир неча кўприклар, автомобиль йўллари бзалиган, экин далалари пайҳон бўлган. Умумий етказилган зарар ўнлаб миллион долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда «МИР 24» телеканали хабар берди.

Айни кунда табиий офат юз берган ҳудудлар ҳақида фақатгина вертолётлар орқали маълумот олинмоқда. Чегара департаменти ходимлари вертолётларда кунига бир неча марта рейсларни амалга оширишмоқда. Чунки автомобиль йўлларидан умуман ном-нишон қолмагани айтилмоқда.

«Бизнинг фалокат ҳудудидаги қишлоқлар билан умуман алоқамиз узилиб қолди. Энди бу йўллар ва кўприкларни тиклашга камида бир ой вақт керак бўлади, – деди Грузия бош вазири Георгий Гахария.

Афсуски, ҳаммаси бирданига келди, бир кеча-кундуз мобайнида тўхтовсиз ёққан ёмғир ҳам, тоғлардаги қорларнинг эриши ҳам... Риони дарёси бу оқимларни кўтаролмай ўз ўзанидан чиқиб кетди. Мамлакатда бундай ҳолат яқин ўтмишда содир бўлганини ҳатто кўпни кўрган мутахассислар ҳам эслашолмаяпти.

    Бошқа янгиликлар