АсосийDunyo

Ҳиндистонда қалбаки алкоголдан 60 дан ошиқ киши ҳалок бўлди

'Ҳиндистонда қалбаки алкоголдан 60 дан ошиқ киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Панжоб штатида сифатсиз спиртли ичимликларни истеъмол қилганлиги оқибатида 60 дан зиёд киши киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда штат полициясига таяниб news.am.rus хабар берди.

Ҳодиса қурбонлари Амритсар, Гурдаспур, Тарн-Таран шаҳарлари аҳолиси эканлиги маълум бўлди. 

31 июль, жума куни ўтказилган 40 дан ортиқ рейдларда полициячилар саккиз нафар сотувчини ҳибсга олди ва катта миқдордаги қалбаки ичимликни тортиб олдилар. Воқеа айбдорларидан яна беш киши сўроқ қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар