АсосийJamiyat

Фарғонада карантин пайти 27 нафар коллеж ўқитувчисининг иш ҳақлари ундириб берилди

'Фарғонада карантин пайти 27 нафар коллеж ўқитувчисининг иш ҳақлари ундириб берилди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг  25.06.2020 йилдаги буйруқлари билан Қува тумани Қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий иқтисодиёт коллежининг 27 нафар ўқитувчиларига 33 млн. 229,8 минг сўмлик иш ҳақини ундириш белгиланган.  Бу ҳақда бизга МИФ Матбуот хизмати маълум қилди.

Гарчанд, орадан 4-5 ой ўтган бўлишига қарамасдан қарздор коллеж маъмуриятининг ҳисоб рақамида бўш пул маблағлари ва балансида кўчмас мулклари мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд ҳужжатида кўрсатилган иш ҳақларини ундириш имконияти бўлмаган.

Бюронинг Қува туман бўлими томонидан 27 та ижро ҳужжати бўйича қарздор Қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи ҳамда унинг юқори турувчи органи масъул шахслари билан олиб борилган тушунтиришлар натижасида иш ҳақларини бир неча ойдан буён ололмасдан келаётган ўқитувчиларнинг 33 млн. 229,8 минг сўм иш ҳақлари бир неча кунда тўлиқ ундириб берилди.

    Бошқа янгиликлар