1

Расмий статистикага кўра, республикада яна 235 зарарланиш ҳолати қайд этилди

ЖАМИЯТ 04.08.2020, 00:02
Расмий статистикага кўра, республикада яна 235 зарарланиш ҳолати қайд этилди

2020 йил 3 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 301 (+235) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Наманган вилоятида ҳамда 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 531 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Андижон вилоятида 22 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 9 нафар, жами 755 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 17 262 (+755) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 880 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1