Петербургда полициячилар автомобилига қарата ўқ узишди

ДУНЁ 04.12.2015, 15:41
Петербургда полициячилар автомобилига қарата ўқ узишди

Бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри шимолий-шарқида полициячилар автомобили номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

“Соат 11 лар атрофида икки номаълум шахс қўлларидаги автоматга ўхшаш қурол билан полициянинг УАЗ русумли автомобилини ўққа тутишди.  Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафар полициячи ҳалок бўлган, биттаси яраланган”, —дейилади хабарда.  

Отишма Мурманск йўлидаги 82 –уй олдида юз берган. Воқеа жойига тезкор гуруҳ етиб келган. Ҳалок бўлган полициячиларнинг исм-фамилияси ошкор қилинмаган.  

 .

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1