АсосийЖАМИЯТ

Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?

Бугун, 27 май куни ижтимоий тармоқларда Катта Фарғона магистраль каналида тимсоҳлар юргани ҳақида хабарлар тарқалди.

'Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?'ning rasmi

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, вилоят ФВБ ҳамда Учқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Гулистон”, “Пахтачи”, “Тегирмон” ва “Бирлик” маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи Катта Фарғона магистраль каналида ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганишлар давомида каналда тимсоҳ мавжудлиги аниқланмаган.

Фуқаролардан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик, фақат расмий манбаларга таяниш сўралди.

    Бошқа янгиликлар