АсосийСИËСАТ

Президентга “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки фаолияти тақдим этилди

Нималар маълум?

'Президентга “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки фаолияти тақдим этилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, давлат раҳбарининг 2022 йил 3 февралдаги қарори асосида ташкил этилган технопаркда кимё маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва инвесторлар учун қулай муҳит яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Унинг инфратузилмасини шакллантириш учун 25 миллион доллар йўналтирилган.

Қайд этилишича, 2025 йилда технопаркда 56 миллион долларлик инвестиция ўзлаштирилиб, 758 та иш ўрни яратилган. Корхоналар томонидан 60 миллион долларлик 150 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Тақдимотда минерал ўғитлар, нефть-кимё ва маиший кимё соҳаларида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар ҳақида ҳам ахборот берилди. Хусусан, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

Шунингдек, Ангренда “Кўмирдан олефинлар олиш” ва Қўнғиротда “Нафтани қайта ишлаш” лойиҳалари орқали полимер маҳсулотларига бўлган ички талабни қоплаш ҳамда импорт ўрнини босиш кўзда тутилган.

Маиший кимё соҳасида эса импорт ҳажмини қисқартириш, маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш ва экспорт кўрсаткичларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 16:09

    Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи

    2025 йилда йирик тоғ-кон саноати корхоналарида рақамли ечимлар ҳисобига 7,3 триллион сўм операцион харажатлар тежалган ва маҳсулот таннархи 9,1 фоизга қисқарган.

    'Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 02:38

    Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёевга мис саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ижроси ва истиқболдаги режалар юзасидан ахборот берилди.

    'Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:47

    Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади

    Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан ўтказилган тақдимот билан танишди.

    'Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:14

    Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди

    2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба битириши кутилмоқда.

    'Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 15:53

    Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир

    Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларгача ошганини маълум қилди.

    'Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 03:14

    Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди

    Томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.