АсосийДунё

Никоҳсиз туғилган болалар сони кескин ортмоқда

Бу ҳолат демографик ўзгаришлар, никоҳлар сонининг камайиши ва аҳолининг қариши билан боғлиқ.

'Никоҳсиз туғилган болалар сони кескин ортмоқда'ning rasmi

Маълумотларга кўра, 2024 йилда Европа Иттифоқида болаларнинг 41 фоизи расмий никоҳдан ўтмаган ота-оналардан дунёга келган. Иттифоқнинг еттита давлатида бу кўрсаткич 50 фоиздан ошган. Бу ҳақда “Eurostat” хабар берди.

Энг юқори кўрсаткичлар Болгария (62 фоиз), Франция (60 фоиз) ва Португалияда (59 фоиз) қайд этилган.

Энг паст кўрсаткичлар эса Греция (10 фоиз), Венгрия (24 фоиз) ва Хорватияда (26 фоиз) кузатилган.

2004–2024 йиллар оралиғида никоҳдан ташқари туғилишлар сони 18 та давлатда ўсган ва фақат тўрттасида камайган.

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Европа Иттифоқи аҳолиси 451 миллион кишига етган. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 1 миллионга кўпдир.

Энг кўп аҳоли Германияда истиқомат қилади — 84 миллион киши. Бу Европа Иттифоқи умумий аҳолисининг 19 фоизини ташкил этади. Шунингдек, йирик давлатлар қаторига қуйидагилар киради:

— Франция — 69 миллион

— Италия — 59 миллион

— Испания — 49 миллион

— Польша — 36 миллион

Ушбу бешта давлат ҳиссасига Европа умумий аҳолисининг 66 фоизи тўғри келади.

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи аҳолисининг ўртача ёши 2005 йилдаги 39,6 ёшдан 2025 йилда 44,9 ёшгача кўтарилган. Энг юқори ўртача ёш Италияда — 49,1 ёш, энг паст ўртача ёш эса Ирландияда — 39,6 ёшни ташкил этган.

Экспертларнинг таъкидлашича, бу ҳолат Европадаги демографик ўзгаришлар, никоҳлар сонининг камайиши ва аҳолининг қариши билан боғлиқ.

2024 йилда Европа Иттифоқи мамлакатларида тахминан 1,7 миллион никоҳ қайд этилган. Энг юқори никоҳ кўрсаткичлари Латвия, Руминия ва Австрияда кузатилган.

Ажрашишлар сони эса тахминан 0,7 миллионни ташкил этган. Энг юқори ажралиш кўрсаткичлари Латвия, Литва ва Швецияда қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Арманистонни газ ва нефтьсиз қолдириш билан огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:57

    Россия Арманистонни газ ва нефтьсиз қолдириш билан огоҳлантирди

    Москва Ереваннинг Европа Иттифоқига яқинлашувидан норози.

    'Трамп баёнотлари Исландияни ЕИ сари етакламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:34

    Трамп баёнотлари Исландияни ЕИ сари етакламоқда

    Исландияда Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи яна кун тартибига чиқди.

    'Нетаньяхуга нима бўлди?'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 12:48

    Нетаньяхуга нима бўлди?

    У Қуддусда шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.

    'Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 06:26

    Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

    Расмий баёнотда унинг ҳолати барқарор экани ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилган.

    'АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 05:11

    АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи

    Ал-Ақсо “кўп динли марказ”га айлантирилиб, яҳудийлар учун кенгроқ киришни режалаштирмоқда.