АсосийСиёсат

Президент Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди.

'Президент Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этди'ning rasmi

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тўқаев раислигида ўтган саммитда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва бошқа қатор расмийлар қатнашди.

Йиғилишда кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон учун ЕОИИ давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ташқи иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Давлат раҳбари ўзаро савдо ҳажми ошиб бораётгани, логистика алоқалари мустаҳкамланаётгани ҳамда рақамли иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида янги ҳамкорлик йўналишлари шаклланаётганини қайд этди.

Шунингдек, Президент ЕОИИ билан тўсиқларсиз савдонинг ягона рақамли маконини шакллантириш, божхона ва фитосанитария соҳаларида рақамли маълумот алмашинувини йўлга қўйиш муҳимлигини айтди.

Мирзиёев “ақлли” транспорт-божхона йўлакларини яратиш, саноат кооперацияси дастурини ишлаб чиқиш ва “яшил” технологияларни жорий этиш бўйича ҳам таклифлар билдирди.

Бундан ташқари, у меҳнат миграцияси соҳасида миллий электрон бандлик хизматларини интеграция қилиш ҳамда “Марказий Осиё туристик ҳалқаси” ташаббусини биргаликда илгари суришни таклиф қилди.

Президент якунда Ўзбекистоннинг ЕОИИ доирасидаги кўп томонлама дастур ва лойиҳаларда иштироки ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев ЕОИИда рақамли савдо ва ҳамкорлик бўйича йирик ташаббусларни илгари сурди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:32

    'Янги фармоннинг самарасини минглаб инсонлар ҳис қилади — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 06:18

    Янги фармоннинг самарасини минглаб инсонлар ҳис қилади — Саида Мирзиёева

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мазкур ҳужжатнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

    'Тошкент — Самарқанд ўртасида янги тезюрар йўл қурилади: Мирзиёев транспорт соҳасидаги йирик лойиҳаларни кўриб чиқди'ning rasmi

    Сиёсат 26.05.2026 14:18

    Тошкент — Самарқанд ўртасида янги тезюрар йўл қурилади: Мирзиёев транспорт соҳасидаги йирик лойиҳаларни кўриб чиқди

    Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган режалар орасида “Тошкент — Самарқанд” муқобил автомагистрали, Янги Тошкент халқаро аэропорти ва Навоий авиация хаби бўйича муҳим ташаббуслар бор.

    'Кичик бизнес учун катта бурилиш: солиқ чегараси 5 баравар оширилиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 26.05.2026 13:57

    Кичик бизнес учун катта бурилиш: солиқ чегараси 5 баравар оширилиши мумкин

    Мирзиёевга тақдим этилган янги таклифлар тадбиркорлар учун солиқ юкини енгиллаштириб, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартиришга қаратилган.

    'Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 17:01

    Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади

    Илм-фан соҳасида катта янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради.

    'Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 15:10

    Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида сув фонди ерлари ҳамда сел сувларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.