2026 йил январь–март ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотларининг асосий бозорлари бўлган ва экспорт ҳажмидан энг юқори улушни эгаллаган ТОП-10 давлат қуйидагича шаклланган:
— Россия — 1,1 миллиард доллар;
— Хитой — 641,7 миллион доллар;
— Афғонистон — 443,6 миллион доллар;
— Франция — 405,9 миллион доллар;
— Қозоғистон — 282,8 миллион доллар;
— Туркия — 231,6 миллион доллар;
— БАА — 172,3 миллион доллар;
— Қирғизистон — 169,9 миллион доллар;
— Тожикистон — 140,8 миллион доллар;
— Гонконг — 127,1 миллион доллар.
Экспорт кўрсаткичлари билан бир қаторда мамлакат ташқи савдо айланмасида ҳам ўсиш кузатилган. 2026 йил январь–апрель ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи савдо айланмаси 26,3 миллиард долларга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга юқори.
Тўрт ойлик натижаларга кўра, экспорт ҳажми 10 миллиард доллар, импорт эса 16,4 миллиард доллар бўлган. Ўзбекистон жаҳоннинг 175 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган бўлиб, ташқи савдо айланмасининг энг катта улуши Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Афғонистон ҳиссасига тўғри келган.






