АсосийЖАМИЯТ

Бир қатор санъаткорларга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди

Ўзбекистонда бир қатор санъат намояндалари “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди.

'Бир қатор санъаткорларга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди'ning rasmi

Мазкур унвонга қуйидагилар сазовор бўлди:

— Ғиёс Бойтоев — Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси;

— Рустамжон Ғоипов — “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси;

— Матёқуб Матчонов — Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси, киноактёр;

— Учқун Тиллаев — Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи бадиий раҳбари, актёр;

— Абдураҳмон Холтожиев — Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли артист-созандаси;

— Раъно Ярашова — Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси.

    Бошқа янгиликлар