АсосийДунё

Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради

Қурбон бор.

'Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

Бугун, 27 май куни Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида авиация-кимёвий ишларини бажараётган Ан-2 самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси юқори кучланишли электр узатиш тармоғига тегиб кетган. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.

Ҳаво кемаси “Енгил ва ўта енгил авиация эксплуатантлари” (ELISA) юридик шахслар бирлашмаси томонидан эксплуатация қилинган бўлиб, авиация-кимёвий ишларини амалга ошираётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт электр узатиш тармоғига тегиб кетганидан сўнг ҳалокат юз берган.

Бортда икки киши бўлган. Уларнинг бири ҳалок бўлган. Иккинчи учувчи Фавқулодда вазиятлар департаменти қутқарувчилари томонидан самолётдан олиб чиқилган.

“Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ушбу авиация ҳодисаси Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Транспортдаги бахтсиз ҳодисалар ва инцидентларни текшириш департаменти томонидан текширилади. Воқеа жойига департамент ходимлари юборилди”, дейилади Қозоғистон Транспорт вазирлиги баёнотида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Никоҳсиз туғилган болалар сони кескин ортмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:18

    Никоҳсиз туғилган болалар сони кескин ортмоқда

    Бу ҳолат демографик ўзгаришлар, никоҳлар сонининг камайиши ва аҳолининг қариши билан боғлиқ.

    'Россия Арманистонни газ ва нефтьсиз қолдириш билан огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:57

    Россия Арманистонни газ ва нефтьсиз қолдириш билан огоҳлантирди

    Москва Ереваннинг Европа Иттифоқига яқинлашувидан норози.

    'Трамп баёнотлари Исландияни ЕИ сари етакламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:34

    Трамп баёнотлари Исландияни ЕИ сари етакламоқда

    Исландияда Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи яна кун тартибига чиқди.

    'Нетаньяхуга нима бўлди?'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 12:48

    Нетаньяхуга нима бўлди?

    У Қуддусда шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.

    'Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 06:26

    Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

    Расмий баёнотда унинг ҳолати барқарор экани ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилган.

    'АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 05:11

    АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи

    Ал-Ақсо “кўп динли марказ”га айлантирилиб, яҳудийлар учун кенгроқ киришни режалаштирмоқда.