АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ЕОИИда рақамли савдо ва ҳамкорлик бўйича йирик ташаббусларни илгари сурди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

'Шавкат Мирзиёев ЕОИИда рақамли савдо ва ҳамкорлик бўйича йирик ташаббусларни илгари сурди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан тўсиқларсиз ягона рақамли савдо маконини яратиш ташаббусини илгари сурди.  Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент бир қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди, жумладан божхона, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида рақамли маълумот алмашинуви, электрон ҳужжатларни ўзаро тан олиш ҳамда рақамли транзит тизимини жорий этиш.

Шунингдек, “ақлли” транспорт ва божхона йўлаклари, саноатни автоматлаштириш, робототехника, энергетика ва сув тежовчи технологиялар бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Мирзиёев, шунингдек, ЕОИИ билан ҳамкорликда қўшма лойиҳа офиси ташкил этиш, юқори технологияли инвесторлар учун имтиёзлар яратиш, “яшил” трансформация ва сунъий интеллект орқали саноатни модернизация қилиш масалаларини ҳам қайд этди.

Бундан ташқари, меҳнат миграцияси учун ягона электрон платформа ва “Марказий Осиё туристик ҳалқаси” лойиҳасини ривожлантириш таклиф қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:26

    Президент Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди.

    'Янги фармоннинг самарасини минглаб инсонлар ҳис қилади — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 06:18

    Янги фармоннинг самарасини минглаб инсонлар ҳис қилади — Саида Мирзиёева

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мазкур ҳужжатнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

    'Тошкент — Самарқанд ўртасида янги тезюрар йўл қурилади: Мирзиёев транспорт соҳасидаги йирик лойиҳаларни кўриб чиқди'ning rasmi

    Сиёсат 26.05.2026 14:18

    Тошкент — Самарқанд ўртасида янги тезюрар йўл қурилади: Мирзиёев транспорт соҳасидаги йирик лойиҳаларни кўриб чиқди

    Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган режалар орасида “Тошкент — Самарқанд” муқобил автомагистрали, Янги Тошкент халқаро аэропорти ва Навоий авиация хаби бўйича муҳим ташаббуслар бор.

    'Кичик бизнес учун катта бурилиш: солиқ чегараси 5 баравар оширилиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 26.05.2026 13:57

    Кичик бизнес учун катта бурилиш: солиқ чегараси 5 баравар оширилиши мумкин

    Мирзиёевга тақдим этилган янги таклифлар тадбиркорлар учун солиқ юкини енгиллаштириб, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартиришга қаратилган.

    'Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 17:01

    Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади

    Илм-фан соҳасида катта янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради.

    'Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 15:10

    Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида сув фонди ерлари ҳамда сел сувларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.