1

Фарғонада махсус “Рухсатнома”ни сохталаштириб "иш қилган" фуқаро қўлга олинди

ЖАМИЯТ 05.08.2020, 07:45
Фарғонада махсус “Рухсатнома”ни сохталаштириб "иш қилган" фуқаро қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати “Рухсатнома”ни сохталаштирган шахс қўлган олингани ҳақида хабар қилди. 

Келтирилишича, 23 июль куни О.С. таниши К.Ш.нинг ишончига кириб, транспорт воситасини бошқариш учун махсус рухсатномаси бўлмаганлиги сабабли 4 июль куни жарима майдонига олиб кириб қўйилган “Damas” автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб беришини айтиб, унинг 1 миллион сўм пуллари эвазига ЙҲХБ инспектори номидан ёзилган транспорт воситаларини жарима майдонидан олиб чиқиш тўғрисидаги махсус “Рухсатнома”ни сохталаштирган ҳолда, жарима майдонида сақланаётган “Damas” русумли автомашинасини олиб чиққан ва пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, О.С. мана шундай қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб, 300.000 сўм эвазига таниши Қ.А.га тегишли бўлган “Cobalt” русумли автомашинасини жарима майдонида олиб чиқиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1