1

Бир ҳафтада Ўзбекистонга 5899 дона кислород концентратори келтирилган

ЖАМИЯТ 05.08.2020, 17:18
Бир ҳафтада Ўзбекистонга 5899 дона кислород концентратори келтирилган

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

 Сунъий нафас олдириш аппаратлари 2020 йил 31 декабрга қадар божхона божи ва акциз солиғидан озод қилинган.

2020 йил 1 октябрга қадар кислород концентраторлари импорт қилинган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ҳамда мажбурий сертификациялаштирмасдан божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.  

Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги 5969-сон фармони билан юкларни чегара-божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларни узлуксиз божхона расмийлаштируви, шунингдек, экспорт-импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатлар берилишини тезлаштириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1