АсосийДУНË

Ҳайвонлардан одамга эмас, коронавирус одамлардан ҳайвонларга тарқалиши мумкинлиги айтилмоқда

"Италия олимларининг сўзларига кўра, одамлар уй ҳайвонларига коронавирус юқтиришлари мумки...

'Ҳайвонлардан одамга эмас, коронавирус одамлардан ҳайвонларга тарқалиши мумкинлиги айтилмоқда'ning rasmi

"Италия олимларининг сўзларига кўра, одамлар уй ҳайвонларига коронавирус юқтиришлари мумкин", - дея хабар бермоқда Коротко о главном канали.

Олимлар Шимолий Италия фермаларида 540 ит ва 277 мушукни текширгандан сўнг шундай хулосага келишди. Бу ҳайвонлар коронавирус юқтирганлар билан эпидемия таъсир кўрсатган жойларда яшаган. Натижада 3,4% итларда ва 3,9% мушукларда антителалар аниқланган.

Мушуклар ва итлардан одамларга юқтириш мумкинми ёки йўқлиги ҳали ҳам номаълум. Фридрих Леффлер институти раҳбари Томас Меттенлейтернинг сўзларига кўра, SARS-Cov-2 коронавируси тарқалишида итлар ва мушуклар ҳали ҳам бирон бир рол ўйнамаган.

    Бошқа янгиликлар