Тошкент шаҳрига қарашли Улуғбек шаҳарчаси Қибрай туманининг маъмурий марказига айлантирилади

ЖАМИЯТ 06.08.2020, 11:09
Тошкент шаҳрига қарашли Улуғбек шаҳарчаси Қибрай туманининг маъмурий марказига айлантирилади

 Мазкур ўзгариш ҳақида кеча Президент иштирокидаги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрига Тошкент вилоятидан 10196 гектар ер майдони ўтказилади. Тошкент вилоятига пойтахтдан эса 1010 гектар ҳудуд ўтказилади.  Шунга кўра, Тошкент шаҳрига қарашли Улуғбек шаҳарчаси тўлиқ Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида жойлашганини инобатга олиб, мазкур ҳудуд  Қибрай туманининг маъмурий марказига айлантирилиши таклифи берилди. 

Президент томонидан мутасадди раҳбарларга юқоридаги масалалар юзасидан тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қисқа муддатда тайёрлаб, маҳаллий кенгашлар ва Олий Мажлисга кўриб чиқиш учун киритиш бўйича топшириқ берилди.

Мавзуга доир:

Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт тумани 6 тумандан ер ажратиш ҳисобига ташкил этилади

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1