1

Элёр Ғаниев Транспорт вазири лавозимидан олинди

СИЁСАТ 07.08.2020, 10:22
Элёр Ғаниев Транспорт  вазири лавозимидан олинди

Ўзбекистон Транспорт вазири Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этди. Kun.uzга кўра, жорий йилнинг 5 август куни президентнинг шу ҳақдаги фармони имзоланган.

 

Маълумот учун:

Элёр Ғаниев 2020 йилнинг февралида Очилбой Раматов ўрнига Транспорт вазири бўлган.

Элёр Ғаниев 2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, 2017 йил ноябридан президент девонида сектор бошлиғи, 2018 йил августидан - президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган, 2019 йилнинг январидан 2020 йилнинг январигача Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Айни вақтда у қайси ишга ўтгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1