АсосийJamiyat

Коронавируснинг энг катта хавфи — ўпка фибрози

'Коронавируснинг энг катта хавфи — ўпка фибрози'ning rasmi

Уҳан шаҳрида коронавирусдан соғайганларнинг 90 фоизида ҳозир ўпка яллиғланиши кузатилмоқда экан. Яллиғланишни даволаш мумкинми?

Ушбу саволга АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов жавоб қайтарди:

—  Барча ҳолатларда ҳам ўпка яллиғланиши коронавирус туфайли келиб чиқмайди. Пневмонияни даволашнинг самарали усуллари мавжуд ва бу касалликни даволаса бўлади.

Коронавируснинг энг катта хавфи — ўпка фибрози, яъни ўпка чандиғига олиб келишидир. Бунда вирус ҳаво етиб бориш клапанларини ёпади. Натижада бемор кейинчалик юрак ва нафас етишмовчилигидан азият чекади. Ўпка чандиғи узоқ йилларда тикланади. Гоҳида бир умрлик ногиронликка ҳам олиб келиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар