1

Ўтган 6 ойда Ўзбекистонда 730 нафар одам ЙТҲ қурбони бўлди — Ички ишлар вазири

ЖАМИЯТ 07.08.2020, 19:18
Ўтган 6 ойда Ўзбекистонда 730 нафар одам ЙТҲ қурбони бўлди — Ички ишлар вазири

Аввал хабар берилганидек, бугун, 7 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда кун тартиби доирасида Ички ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 6 ойи якуни бўйича жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Маълум қилинишича, Республика бўйича умумий йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайган (2 564/2 388) бўлса-да, йўлларда ҳаракатланиш учун хавфсиз шароит етарли даражада ташкил қилинмаганлиги оқибатида 730 нафар шахс вафот этган. 2 297 нафари эса турли даражада тан жароҳати олган.

Шу билан бирга, деярли ҳар иккинчи (2 388 тадан 1 017 таси) йўл-транспорт ҳодисалари белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириш оқибатида содир этилганлиги жойларда фото-видео қайд этиш мосламаларидан фойдаланиш ишларини янада жадаллаштириш лозимлигини кўрсатмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1