АсосийJamiyat

Пойтахтлик икки аёл коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда ўта оғир аҳволдаги беморлар сони ортди

'Пойтахтлик икки аёл коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда ўта оғир аҳволдаги беморлар сони ортди'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, 2020 йил 8 август куни соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 29459 нафарни ташкил этди. 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 84 ёшли Т.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 20380 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

 Ҳозирда мамлакатимизда 8894 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар