Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг коронавирус пандемияси даврида фуқароларга ижтимоий кўмак бериш ва "Темир дафтар" мавзусига бағишланган сессия бўлиб ўтмоқда.
Унда маълум қилинишича, «Темир дафтар»га эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси киритилади.
Жумладан:
- кам таъминланган;
- ногиронлиги бўлган;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
- якка-ёлғиз кексалар;
- доимий ишсиз фуқаролар;
- карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;
- оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.
Шунингдек, таъкидланишича, масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;
«Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.