1

Тошкентлик 70 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди. Касалликдан соғайганлар 936 нафарга ортди

ЖАМИЯТ 09.08.2020, 00:06
Тошкентлик 70 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди. Касалликдан соғайганлар 936 нафарга ортди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 2020 йил 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли А.А. (эркак) вафот этди. 

8 август, соат 17:00 да коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этгани хабар қилинганди. 

Шунингдек, 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, жами 936 нафар бемор тузалди:

Тошкент шаҳрида 498 нафар

Тошкент вилоятида 215 нафар

Бухоро вилоятида 70 нафар

Наманган вилоятида 44 нафар 

Сурхондарё вилоятида 30 нафар 

Қашқадарё вилоятида 24 нафар 

Самарқанд вилоятида 21 нафар 

Сирдарё вилоятида 14 нафар 

Фарғона вилоятида 11 нафар

Хоразм вилоятида 5 нафар 

Навоий вилоятида 4 нафар.

Шундай қилиб, юртимизда 21 316  нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 414 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1