Эртадан Ўзбекистоннинг яна бир вилоятида карантин чекловлари юмшатилади

ЖАМИЯТ 09.08.2020, 21:37
Эртадан Ўзбекистоннинг яна бир вилоятида карантин чекловлари юмшатилади

Бухоро вилоятида 10 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатила бошлайди. Бу ҳақда вилоят махсус комиссиясининг йиғилиш баёни қабул қилинди.

Унга кўра, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шаҳар ва туманлар бўлимларининг хулосаси ҳамда сектор раҳбарлари билан келишилгандан сўнг ҳокимларнинг кафолат хатлари асосида Бухоро вилояти ҳудудидаги:

умумий овқатланиш шохобчалари (ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди);

меҳмонхоналар;

индивидуал шуғулланиш учун тренажёр заллар;

нодавлат таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, машғулотлар вақтини олдиндан келишган ҳолда);

нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;

буюм, қурилиш моллари савдоси ва бошқа фаолият тури билан шуғулланадиган бозорлар;

сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилади.

Бундан ташқари, Бухоро ва Когон шаҳри ҳамда туманлар марказларига автотранспорт воситаларининг кириб-чиқишини назорат қилувчи блок-постлар фаолияти тўхтатилади.

Коронавирус пандемияси бошланган буён Бухоро вилоятида 971 киши вирус юқтириб олган. Шулардан 884 нафари (91 фоиз) тузалган, 7 киши вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1