Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар ўзимизда ишлаб чиқариляптими?

ЖАМИЯТ 10.08.2020, 07:19
Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар ўзимизда ишлаб чиқариляптими?

 АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди. Хусусан, коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар ҳақида маълумот берилди. 

"COVID-19 билан кассаланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик қўлланмага (6-версия) мувофиқ, беморнинг аҳволи ва касалликнинг кечишига қараб, 50 га яқин дори воситаси қўлланилиши мумкин.

 Булар: Вирусларга қарши, антибактериал ва замбуруғларга қарши воситалар, Антикоагулянт, антиагрегант воситалар, Яллиғланишга қарши, глюкокортикостероид воситалар, Витаминлар, микроэлентлар, Муколитик ва балғам кўчирувчи, деконгестант воситалар (қон томирларни маҳаллий торайтирувчи воситалар), Қусишга қарши, ошқозон-ичак тизими дори воситалари, Диуретик воситалар, Адреномиметиклар, Метаболик жараёнларни тўғриловчи воситалар,  

Мамлакатимизда умумий 100 та дори воситаларини ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд. Улардан 25 та корхона даволаш протоколига асосан қўлланадиган 215 турдаги дори воситаларни ишлаб чиқармоқда ва бу кўрсаткич кун сайин ортиб бормоқда.  

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Nobel Pharmsanoat” компанияси «Ковипир» номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади ва янги дори воситаси қисқа муддатларда ўзлаштирилди. Ушбу фавипиравир фаол моддаси сақловчи дори воситаси Япония, Россия ва бир қатор давлатларда коронавирус инфекциясини даволашда юқори самара кўрсатиб келмоқда", 

- дея маълум қилди мутахассис.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1