АсосийJamiyat

Коронавирусга чалинган беморларга нега осма укол қилинмаётганига аниқлик киритилди

'Коронавирусга чалинган беморларга нега осма укол қилинмаётганига аниқлик киритилди'ning rasmi

АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент шаҳридаги саралаш ва тақсимлаш маркази бош шифокори Алишер Ҳожиметов коронавирусга чалинган беморларга нега осма укол қилинмаётганига аниқлик киритди.

"Айрим беморларимиз нима учун осма-укол олмаяпмиз, дейишади. Шу фурсатдан фойдаланиб, халқимизга мурожаат қилмоқчиман.

Ҳурматли юртдошлар, билиб олинглар, коронавирусга чалинган беморларга осма-укол мумкин эмас. Чунки бу беморнинг аҳволини янаям оғирлаштиради. Фақатгина энг зарур ҳолларда, шифокорнинг бевосита назорати остида қилиниши мумкин. Истисно тариқасида. Бироқ уй шароитида осма-укол қилиш асло мумкин эмас», 

— деди  Алишер Ҳожиметов.

    Бошқа янгиликлар