Эртага Москвадан ўзбекистонликлар олиб келинади

ЖАМИЯТ 10.08.2020, 11:05
Эртага Москвадан ўзбекистонликлар олиб келинади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эртага, 11 август куни ташкил этиладиган чартер рейслар жадвалини эълон қилди. Унга кўра, 

 Тошкент-Москва-Тошкент йўналишида парвоз амалга оширилади.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Маълумот учун: Ббугун Сеул-Тошкент-Сеул, Тошкент-Деҳли-Тошкент, Қоҳира-Тошкент-Қоҳира чартер рейслари амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1