1

Японияда ИД қарши курашувчи махсус бўлинма ташкил этилди

ДУНЁ 09.12.2015, 10:22
Японияда ИД қарши курашувчи махсус бўлинма ташкил этилди

Японияда фаолияти “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига қарши курашишга йўналтирилган махсус хизмат ташкил этилди. Махсус хизмат ИД билан мамлакат ташқарисида ҳам кураш олиб боради.

Янги контртеррорчилик бўлинмаси расман сешанба куни иш бошлади. Унинг таркибига ТИВ ҳамда Мудофаа вазирлиги ходимлари, полиция, шунингдек ҳукуматнинг разведка-таҳлилий бошқармаси кирди.

Махсус хизмат ўта маҳфий: журналистларга 24 нафар ходимни фақат орқасидан суратга олиш рухсат этилди.

Япония раҳбарларининг маълум қилишларича, ушбу бўлинма терроризмга қарши кураш ва жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланувчи илк бўлинма.

Ушбу хизматни ташкил этиш қарори ИД террорчиларининг японияликларни қатл этиш билан ҳамда Японияда G7 саммитида хавфсизликни таъминлаш ҳамда 2020 йилда Токиода Олимпиада ўтказиш билан боғлиқ.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1