1

Сирдарёда “Нексия-2” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида бир кишини ўлдирди, икки кишини чалажон қилди

ЖАМИЯТ 11.08.2020, 23:14
Сирдарёда “Нексия-2” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида бир кишини ўлдирди, икки кишини чалажон қилди

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 10 август куни даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа соат 09:55 ларда  Гулистон туманидаги “А.Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-27 автомобиль йўлининг 20-км.да содир бўлган. Бу йўлдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Н.Ш. ўз бошқарувидаги “Нексия-2” автомашинасида руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашинанинг олд ўнг томонига бориб урилиб ЙТҲ содир этган.

Натижада йўловчи Ў.С. олган тан жароҳатлари оғирлигидан вафот этган. Ҳайдовчи Н.Ш ва йўловчилар П.Г. ва Ҳ.О лар тан жароҳати олиб шифохона жонлантириш бўлимига ётқизилганлиги айтилмоқда. ИИВ сайтида эълон қилинган ушбу хабар йўл ҳаракати иштирокчиларини сергакликка чақиришига ва келгусида турли ЙТҲларнинг олдини олишга ундашига умид қилиб қоламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1