1

2016 йил оҳирига қадар қочоқлар сони миллиондан ошиши мумкин

ДУНЁ 09.12.2015, 13:38
2016 йил оҳирига қадар қочоқлар сони миллиондан ошиши мумкин

Халқаро Миграция ташкилоти маълумотларига кўра, 2015 йилдан бери Европага Ўртаер денгизи орқали кириб келган қочоқлар сони 800 минг кишидан ортиб кетган. Йил охирига бориб ушбу рақам миллиондан ортиши мумкин.

Муҳожирлар сони бўйича Греция пешқадамлик қилмоқда. Бу мамлакатда ҳозирги пайтда 650 минг қочоқ паноҳ топган. Ҳолбуки, ўтган йилда бу рақам 32 мингни ташкил этганди. Иккинчи ўринда 140 минг киши билан Италия бормоқда. Қизиғи шундаки, бу мамлакатга ўтган йилга нисбатан қочоқлар сони 10 фоизга қисқарган. Экспертлар фикрича, Италдия орқали қитъага кириш нисбатан хатарли бўлиб қолаётир. Чунки, бу мамлакатга денгиз йўли билан кирмоқчи бўлганларнинг 2860 нафари нобуд бўлган.

Европа расмийларига кўра, ижаҳон уруши йилларидан бери қитъада бундай катта муҳожирлар оқими кузатилмаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1