1

Янги рекорд: Бугун Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1569 нафарни ташкил қилди

ЖАМИЯТ 13.08.2020, 00:28
Янги рекорд: Бугун Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1569 нафарни ташкил қилди

ССВ хабар беришича, бугун мамлакатимизнинг 9 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 569 нафари соғайди.  

Жумладан, беморларнинг 1 245 нафари Тошкент шаҳрида, 215 нафари Тошкент вилоятида, 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 14 нафари Самарқанд вилоятида, яна 14 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида ва яна 6 нафари Навоий вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 2 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 1 208 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1