АсосийJamiyat

Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учиш-қўниш майдончаси ташкил этилади

'Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учиш-қўниш майдончаси ташкил этилади'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, кеча, 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла  Арипов Сўх туманига ташриф буюрди

Абдулла  Арипов туман фаоллари билан йиғилиш ўтказди ва қатор янги лойиҳалар ҳақида маълум қилди. 

Хусусан, Сўх тумани “Новобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кичик аэропорт ташкил этилмоқда.  Авиақатновларга Ўзбекистондаги «Humo AIR» авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг «Uzbekistan Helicopters» масъулияти чекланган жамиятига қарашли МИ-8 вертолётларини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Ан-2 самолёти 12 та йўловчи сиғимига, МИ-8 вертолёти эса 16 нафардан 20 нафаргача одам олиш имкониятига эга ҳисобланади.  

Йўловчилар 35-40 дақиқада Фарғонадан Сўхга ёки Сўхдан Фарғонага етиб олиш имкониятига эга бўлади. Парвозларни ҳозирча кунига 2 маротабадан амалга ошириш мўлжалланмоқда. Келгусида талабга қараб авиқатновлар кўпайиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар