1

Диний қўмита диний ибодатларга рухсат берилиши юзасидан қўшимча изоҳ билан чиқди

ЖАМИЯТ 13.08.2020, 10:16
Диний қўмита диний ибодатларга рухсат берилиши юзасидан қўшимча изоҳ билан чиқди

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради.

Дин ишлар қўмитаси Ўзбекистонда диний ташкилотлар ўз фаолиятини бошлаши борасидаги янги тартиблар юзасидан қўшимча изоҳ берди.  

Шу ўринда, “Барча диний ташкилотлар” деганда юртимиздаги барча дин вакилларига тегишли ибодат масканлари назарда тутилганини эслатиб ўтиш лозим. Бунга масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар киради.

Айни дамда ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган айрим саволлар ва мулоҳазаларга ойдинлик киитиш мақсадида қуйидагиларни маълум қиламиз.

Биринчидан, масжидларда кунлик беш маҳал намоз, черков, синагога ва бошқа ибодат масканларида ҳар кунлик ибодатлар тўлиқ бажарилади.

Иккинчидан, масжидларда жума намози, черков ва синагогаларда бажариладиган шанба ва якшанба кунидаги оммавий ибодат маросимлари Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ вақтинча тўхтатиб турилади, дейилади Қўмита Матбуот хизмати хабарида. 

Мавзуга доир:

Жума, шанба ва якшанба кунлари масжидлар ишламайди, 65 ёшдан ошганларга келмаслик тавсия этилади

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1