1

Тошкентда "Лабо" реклама устунига урилди. Йўловчи ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 13.08.2020, 10:45
Тошкентда "Лабо" реклама устунига урилди. Йўловчи ҳалок бўлди

Интернет тармоғида ЙТҲ ҳақида тарқалган хабарлар бўйича ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

"11 август куни тахминан соат 11.30 да 102 рақамига Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани ҳақида хабар келиб тушди. 20 ёшли Асадбек Н. “Labo” русумли юк автомобилини бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб реклама устунига тўқнашган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

ЙТҲ натижасида бадан шикастлари етган ҳайдовчи шифохонага етказилди. Йўловчи – 31 ёшли Тошкент вилоятилик Бекзод С. олган бадан шикастлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди" деб ёзилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1