Қашқадарёда вазирдан ёрдам сўраган ва уйи тинтув қилинган блогерга тан жароҳати етказилгани юзасидан жиноят иши очилди

ЖАМИЯТ 13.08.2020, 15:03
Қашқадарёда вазирдан ёрдам сўраган ва уйи тинтув қилинган блогерга тан жароҳати етказилгани юзасидан жиноят иши очилди

Аввалроқ, қашқадарёлик икки блогернинг калтаклангани ва улар Ички ишлар вазиридан ёрдам сўраганидан сўнг, хонадонларида тинтув ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.  Куни кеча ушбу масала юзасидан вилоятда брифинг ҳам ташкил этилган. 

Айни пайтда ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Рахматов Хусниддиннинг тан-жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ташаббуси билан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жиноят иши бўйича комиссион суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, уни ўтказиш Республика суд-тиббий илмий амалий маркази мутахасисларига топширилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки терговнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилиши устидан Тергов департаменти томонидан назорат ўрнатилган бўлиб, томонларнинг важлари тегишли экспертиза ва бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш йўли билан тўлиқ текширилиши ҳамда тергов якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1