АсосийJamiyat

Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш режаси қайта кўриб чиқилади

'Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш режаси қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳудудларини ўзгаритириш лойиҳаси қайта кўриб чиқилади.  Бу ҳақда "газета.уз" хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент матбуот хизмати аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 10196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Қурилиш вазири Ботир Зокиров пойтахтнинг Сергели, Чилонзор ва Учтепа туманларидан бир қисми, шунингдек, Мирзо-Улуғбек тумани таркибидаги Улуғбек шаҳарчасини Тошкент вилояти ҳудудига ўтказиш таклиф этилаётганини маълум қилди.

Тошкентнинг ҳудудлари ўзгариши мўлжалланаётган маҳаллалари аҳолиси ушбу таклифга қарши чиқди ва Учтепа ва Сергели туманларида аҳоли кўчага йиғилиб, мутасаддилардан изоҳ талаб қилишди.

    Бошқа янгиликлар