1

Метро ва автотранспортда ниқобсиз юрганлар жаримага тортилади

ЖАМИЯТ 14.08.2020, 22:29
Метро ва автотранспортда ниқобсиз юрганлар жаримага тортилади

Республика махсус комиссияси фуқароларни авторанспорт ва метрополитен хизматларидан фойдаланилганда аҳоли ўртасида ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш режимига  қатъий риоя қилишга чақиради, деб ёзмоқда ССВ расмий сайти.

Ниқобсиз юриш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ! Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.  

 Турли савдо мажмуалари, бозорлар, дўконларда юрилганда қўлларни ташқи юзаларга тегишидан ҳимоялашни таъминлаш учун ҚЎЛҚОПЛАРдан фойдаланиш зарур.  

 Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.  

Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1