Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво 40 даражагача кўтарилади

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 05:38
Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво 40 даражагача кўтарилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди қуруқ ва мўътадил иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлади, дея хабар берди Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати.

Бутун республика ҳудудида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамолнинг тезлиги кучсиздан ўртачага етиши мумкин, шимолий ҳудудларда секундига 17-22 метргача кучайиши, айрим жойларда унинг шиддати секундига 23-28 метрни ташкил қилиши мумкин.  

Бу кунларда ҳаво ҳарорати мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида кечаси 18-23 даражани, кундузи 33-38 даражани ташкил қилади, жанубда 40 даражагача исийди.

Бундай об-ҳаво шароитлари Ўзбекистонда августнинг ўртаси учун хосдир. Август – йилнинг энг қуруқ ойи ҳисобланади. Одатда бу даврда республикада ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик камдан-кам кузатилади ва асосан жуда оз миқдорда ёғади. Бу вақтда республика ҳудудининг катта қисмида ўртача максимал ҳарорат 35 даражага яқиндир. 

Бугун:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 35-37° бўлади.

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, баъзида 23-28 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 30-35° бўлади.

 

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 33-38° бўлади.

 

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 33-38° бўлади.

 

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 35-40° бўлади.

 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 32-37° бўлади.

 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1