Азиз Абдуҳакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирга Бўстонлиқ туманига ҳам раҳбар бўлди

СИЁСАТ 15.08.2020, 06:54
Азиз Абдуҳакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирга Бўстонлиқ туманига ҳам раҳбар бўлди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 август куни туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Давлат раҳбари Бўстонлиқ туманида туризм зонасини ташкил этиш масаласига тўхталди. Давлатимиз раҳбари ҳудудни тўлиқ туристик зона сифатида ривожлантириш ва режадаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда, янги тажриба тариқасида Бўстонлиқ туманига раҳбарлик вазифасини бажаришни юклатиш таклифини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1