1

Карманада 10 нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилди

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 19:28
Карманада 10 нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилди

Кармана туман суди томонидан 2020 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси билан боғлиқ бўлган 10 нафар маҳкум ва махкумаларга нисбатан ишлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси  Жахонгир Каримов маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддасида маҳкум жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган тақдирда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Шу асосида, 10 нафар маҳкум муқаддам жиноят содир этиб, содир этган жиноятларини моҳиятини тушуниб етганлиги, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарганлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги боис, ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1