АсосийJamiyat

Бухорода ўқитувчилар яна мажбурий меҳнатга жалб этилди

'Бухорода ўқитувчилар яна мажбурий меҳнатга жалб этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жондор туманидаги 21-мактабда ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги ҳақида хабар тарқалган. 

Мазкур маълумот Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан эътиборга олиниб, мавжуд ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор ўрганишлар олиб борилган.

Аниқланишича, 14 август куни мактаб директори янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва қилинадиган вазифаларни белгилаб олиш мақсадида жамоа раҳбар ходимлари билан йиғилиш ўтказган. Йиғилишда хусусан, мактаб биносининг тозалиги ва ободонлаштириш ишларига ҳам алоҳида тўхталиб, бу борада мактабнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарига зарурий кўрсатмалар беради ва ишчи хизматчиларнинг бу борадаги фаолиятларини назоратга олишни топширади.

Бироқ мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари шу куни мактаб ўқитувчилар гуруҳига 17 август кунидан мактабда иш бошланиб, ҳамма тозалаш ва ободонлаштириш ишларига жалб этилиши ҳақида хабар қолдиради.

Вазиятдан ўз вақтида хабардор бўлган вилоят халқ таълими бошқармаси  томонидан ушбу ҳолат бартараф этилди. Берилган топшириқларни ўқитувчиларга нотўғри етказганлиги сабабли ўқув ишлари бўйича директори ўринбосарига ва назоратни тўғри ташкил этмаганлиги учун мактаб директорига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди.

Ўқитувчилар ўз фаолияти доирасига кирмайдиган ишларга жалб этилмаслиги, бу борада қонуний жавобгарлик талаб этилиши борасида мактаб жамоаси ва туман халқ таълими бўлими ходимлари орасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар