АсосийJamiyat

Коронавирусдан тузалгач ҳам ҳолсизлик кузатилса, нима қилиш керак?

'Коронавирусдан тузалгач ҳам ҳолсизлик кузатилса, нима қилиш керак?'ning rasmi

Коронавирусдан тузалганидан кейин бемор реабилитация жараёнидан ўтади. 2 ойгача "Аспирин" ичиб туриши керак, чунки касалликдан кейин ҳам томирларда тромблар қолади ва дори уларни тиклашга ёрдам беради, деди  "Ойдин ҳаёт LIVE" дастурида иштирок этган Тиббиёт фанлари доктори, профессор Машҳура Зоҳидова

Мутахассиснинг айтишича, шу сабаб коронавирусдан тузалган бемор оқсилга бой овқатларни истеъмол қилиш керак. Ҳазм қила олиш кучига қараб овқат миқдорини белгилаш керак. Табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилавериш зарур.  

Организм қайта тикланишида суюқлик жуда муҳим.  

Организмга ўзини-ўзи тиклаб олиши учун имкон бериш керак. Бунда антибиотикларни қабул қилмаслик зарур, чунки улар қайта тикланиш жараёнини сустлаштиради ва иммунитетни туширади.  

 

    Бошқа янгиликлар