1

"Ўзбектелеком" провайдерлар учун интернет хизматлари нархини пасайтирди

ЖАМИЯТ 10.12.2015, 13:06
"Ўзбектелеком" провайдерлар учун интернет хизматлари нархини пасайтирди

 "Ўзбектелеком" АК 4 декабрдан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 177,23 долларгача пасайтирганини маълум қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, тарифлар бундан олдин ҳам бир неча марта: 1 январдан 259,29 долларгача (1 Мбит/с учун), 7 январдан 257,42 доллар, 8 январдан 253,74 доллар, 22 январдан 251,94 доллар, 27 февралдан 240,2 доллар, 17 мартдан 233,27 доллар, 2 июндан 219,01 доллар, 11 июндан 206,97 доллар, 1 июлдан 205,12 доллар ва 22 июлдан 204,01 доллар, 3 августдан 202,9 доллар, 1 октябрдан 201 доллар, 9 октябрдан 199 доллар, 1 декабрдан 190 доллар, 2 декабрдан 185 долларгача арзонлаштирилган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1