АсосийJamiyat

Коронавирусдан вафот этган бемор жасади бошқа оилага адашиб бериб юборилдими? Ижтимоий тармоқда шов-шув бўлган хабарга ССВ муносабат билдирди

'Коронавирусдан вафот этган бемор жасади бошқа оилага адашиб бериб юборилдими? Ижтимоий тармоқда шов-шув бўлган хабарга ССВ муносабат билдирди'ning rasmi

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги касалхонлардан бирида коронавирусдан вафот этган фуқарони унинг яқинларига бериб юборилгани, бироқ, орадан бир муддат ўтиб марҳум аслида уларга тегишли эмаслиги, коронавирусга чалинган она ҳали ҳам шифохонада эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бунда воқеа фарзанд номидан ёзилган бўлиб, унга бошқа жасадни бериб юборишганини, орадан 3 кун ўтиб эса онаси ҳали касалхонада экани маълум бўлгани айтилган. 

Ушбу хабар интернет тармоғида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Шунга кўра, ССВ мазкур ҳолат юзасидагн муносабат билдирди.

"Интернет тармоғида шифохонада вафот этган беморларнинг жасадини яқинларига топшириш жараёнига оид тарқалган миш-мишлар юзасидан шуни маълум қиламизки, бемор вафот этган тақдирда ҳеч қачон бирор шифокор уни шундай чиқариб яқинларига бериб юбора олмайди. Бундай ҳолат юз берган тақдирда, ўша ходимга нисбатан чора қўрилади.  

—Биринчидан, жасадни унинг яқинларига бериш жараёнига даволовчи шифокор аралашмайди. Иккинчидан, барча ишлар патологик анатомия муассасасида белгиланган тартибда  бажарилади. Қолаверса, муассаса ходими жасадни ўрашдан олдин, албатта унинг  юзини яқинларига кўрсатиб , аниқлик киритади. Барча жараёнлар ҳужжатда  тўла акс этади, —  дейди Республика патологик анатомия маркази директори, профессор Ражаббой Исроилов.

Ҳозирги кунда коронавирусдан вафот этган беморларни дафт этиш жараёнлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги  ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.

Ҳурматли юртдошлар, айни вақтда барчамиз коронавирус хавфини яхши сезиб турибмиз. Уни бартараф этиш учун мамлакатимиз раҳбарияти ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари ҳамда ходимлари томонидан барча чоралар кўрилмоқда Шундай шароитда турли хил миш-миш ва асоссиз хабарларга ишониб қолмаслигингизни сўраб қоламиз.

Инсонлар ҳаёти ва қадр қимм атига дахл қилувчи ҳолатлар аниқланса, унга сабабчи бўлганлар қонун олдида жавоб беради. Асоссиз хабарлар тарқатиб, одамлар орасида ваҳима уйғотишга уринганлар ҳам ўз жазосини олади", - дейилади расмий муносабатда. 

    Бошқа янгиликлар