АсосийJamiyat

7 та ҳудудда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 607 нафари соғайди

'7 та ҳудудда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 607 нафари соғайди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, бугун мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 607 нафари соғайди.  

Жумладан, беморларнинг 392 нафари Тошкент шаҳрида, 186 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Андижон вилоятида, яна 7 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида ва 4 нафари Хоразм вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 31 580 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар