Интернет тармоғида Тошкентда содир ўлган ЙТҲда Тошкент шаҳар ИИББ ходими уриб юборилгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга аниқлик киритди.
Аниқланишича, 10 август куни тахминан соат 00.46 да Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Шерзод Б. “Nexia” русумли автомобилни (давлат рақами 01 Н 317 VA) бошқариш давомида бошқарувни уддалай олмай қолади.
Натижада иккита автмобилга: Lacetti (давлат рақами 01 А 493 КВ) русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Дилшодбек И.га шу вақтда ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилган бўлиб, у билан суҳбат қилаётган бўлган, шунингдек йўл четида турган 29 ёшли Умиджон Ж.нинг “Matiz” русумли автомобилларга тўқнашган.
ЙТҲ натижасида “Lacetti” автомобили ёнида турган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Ш. Ғуломназаров, ҳамда “Nexia” русумли автомобиль ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар.
Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига етказилди, дейилади хабарда.






