АсосийJamiyat

Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлимининг ночор аҳволи юзасидан тарқалган видеоларга расмийлар изоҳ берди

'Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлимининг ночор аҳволи юзасидан тарқалган видеоларга расмийлар изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлимининг ҳолати "ночор" аҳволда, беморларни даволаш учун дори-дармонлар берилмаяпти, деган мазмунда тиббиёт ходимлари томонидан қўйилган видеолар тарқалди.   

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича: "Аслида юқумли касалликлар бўлими ҳозирги кунда маънан эскирган, яъни 1975 йилда қурилган бинода фаолият юритиб келмоқда. Ушбу масала 2018 йилда республикамиз Президенти ташрифи чоғида кўтарилган бўлиб, юқумли касалликлар бўлими биноси яроқсизлиги туфайли Янгийўл шаҳар, Тошкент шоҳкўчаси, 56-уй манзилидаги 4 қаватли замонавий бинони капитал реконструкция қилиб, кўчириб ўтказиш режалаштирилган.  

 Бугунги кунда ушбу бинода таъмирлаш ва монтаж ишлари 98 фоизга якунланган бўлиб, атрофи ободонлаштирилган. Ҳар бир бемор учун кислород трубкалари монтаж қилинган. Лифтлар ўрнатилган. Фасад ва том ёпиш ишлари тугалланган.  

 "ОЗОДА МРТ" МЧЖ томонидан ҳозирги кунда бинонинг вентиляция тизимини ўрнатиш ва ишга тушириш (пусконаладка) ишлари олиб борилмоқда.

"Дори-дармон йўқ, берилмаяпти" деган жумлаларга  жавобан маълум қилинишича, юқумли касалликлар бўлими ходимлари ҳамда беморлар учун ички дорихона бўлимидан 2020 йил 27 июль кунидан бугунги кунга қадар 40 турдаги 30,6 миллион сўмлик дори-дармон ва бир марталик тиббий анжомлар берилган.  

Шунингдек, СОVID-19 касаллигига қарши кураш учун  Янгийўл туманида 3 ойлик дори-дармон захираси яратилган.  

Бўлим томонидан 2020 йил 13 август кунидан буён дори воситалари ёки тиббий анжомлар талаб қилиб, мурожаат этилмаган", дейилади ушбу раддияда. Ҳозирги пандемия, юқумли вирус кенг тарқалган бир пайтда айрим пайтда шифохоналарда беморлар учун зарур дори-дармонлар танқислиги кузатилиши табиий, бу камиликларни ўз вақтида тузатилиши ва мутасаддилардан назоратни янада кучайтиришларига умид қилиб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар