АсосийJamiyat

Тошкентда майитни ўликхонадан чиқариш учун пул талаб қилган масъул ушланди

'Тошкентда майитни ўликхонадан чиқариш учун пул талаб қилган масъул ушланди'ning rasmi

   Майитни ўликхонадан чиқариш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган эксперт ушланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бошлиғи ўринбосари ва ўриндошлик асосида комиссион экспертизалар бўлими суд-тиббий эксперти З.У. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро И.нинг 15.08.2020 йилда вафот этган қариндоши А.нинг мурдасини ўликхонадан чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар