АсосийJamiyat

Уйчи тумани мулозимлари билан карантинда зиёфатда ўтирган ИИБ ходимига “Қаттиқ ҳайфсан” берилди

'Уйчи тумани мулозимлари билан карантинда зиёфатда ўтирган ИИБ ходимига “Қаттиқ ҳайфсан” берилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 август куни ижтимоий тармоқларда “Даҳшат! Ҳокимлар зиёфати Наманган шаҳзодалари” ва “Эркатой ҳокимларимиз зиёфат устида қўлга тушди, Наманган Уйчи эркатойлари” сарлавҳаси остида видеоролик тарқалди. Лавҳада Наманган вилояти Уйчи тумани лавозимдаги шахсларининг кўнгилчоғлик қилишаётгани акс этган, бўлиб, унда ИИО ходими ҳам тасвирда борлиги қайд этилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат бўйича Наманган вилоят ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, видеотасвирдаги ходим ҳақиқатдан ҳам уйчи туман ИИБ ходими эканлиги тасдиқланди.Унга нисбатан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, “Қаттиқ ҳайфсан” интизомий жазоси берилди, дейилади хабарда

    Бошқа янгиликлар